Бернарду Силва номини тарихга ёзди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” сардори ернарду Силва Англия Премьер-лигасида клуб тарихидаги энг кўп ғалабага эга футболчига айланди.

Португалиялик юлдуз “Бернли”га қарши сафар ўйинида тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Шу тариқа, Бернарду Силва АПЛ доирасидаги 215-ғалабасини нишонлади.

Бу кўрсаткич бўйича 31 ёшли футболчи биринчи ўринга чиқиб олди. Ундан кейинги поғонани Давид Силва (214 та ғалаба) эгаллаган.

“Сити” сафида энг кўп ғалаба қозонганлар рейтингида Эдерсон (205), Кевин де Брёйне (197) ва Фернандиньо (187) ҳам бор.

Бернарду Силва 2017 йилдан бери “Манчестер Сити”да ўйнамоқда ва клублар миқёсидаги барча нуфузли турнирлар бош совринини қўлга киритган. Машҳур юлдуз жорий мавсум якунида эркин агент сифатида клубни тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!