Бернд Лено клуб атрофидаги миш-мишларга изоҳ берди

"Арсенал" дарвозабони Бернд Лено жамоа футболчилари орасида хеч ким клубни тарк этиш ниятида бўлмаганини таъкидлаб ўтди.

"Албатта матбуотда биз ҳақимизда турли миш-мишлар юрибди, бироқ жамоамизнинг қайсидир аъзосида бошқа клубга ўтиш истаги ёки машғулотлардан воз кечгани каби вазият юз бермади.

Бизда энди янги мураббий ва унинг янгича фикрлари бор. Биз бу ерда янги "Арсенал"ни қуришни хоҳлаймиз", -дейди Лено.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!