Беш футболчидан воз кечишди

“Челси” ёзги трансферлар вақтида бир неча ўйинчиларидан қутилиш бўйича ҳам иш олиб бориши керак.

Football Transfers экспертлари “аристократлар” сафини биринчи бўлиб тарк этадиган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида анчадан бери бошқа клубларда ижарада юрган футболчилар ҳам бор.

Лондонликлар бу ўйинчилардан баъзилари рекорд даражадаги маблағга харид қилган. Бироқ трансферлар ўзини оқламаган.

Зудлик билан ўзига бошқа жамоа топиши керак бўлган футболчилар рўйхатига Ромелу Лукаку, Маланг Сарр, Кепа Аррисабалага, Армандо Бройя ва Давид Датро Фофана киритилди.

“Челси” мутасаддилари бу ўйинчиларга янги жамоа топиб бера олмаса, клуб янги бош мураббий Энсо Мареска кутаётган чарм тўп усталарини трансфер қила олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!