"Бешиктош" Салахни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бешикташ» ҳужум чизиғини юлдуз футболчи билан кучайтириш ниятида. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, клуб уругвайлик форвард Дарвин Нуньес билан ҳеч қандай музокара олиб бормаган.

Истанбул жамоаси асосий эътиборни Миср терма жамоаси юлдузи Муҳаммад Салах трансферига қаратган. Бу ёзда «Ливерпуль»ни тарк этган 34 ёшли ҳужумчини олиш «қора қушлар» учун устувор вазифа сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Салах 2017 йилдан буён мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида Салах 27 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!