Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Бешта гранд клуб "Реал"дан Эндрикни олиб кетишга тайёр

Моуриньо унга имкон бермаяпти

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Эндрик қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, Жозе Моуриньо қўл остида бразилиялик ёш форвард деярли майдонга тушмаяпти. Шу боисдан «Қироллик клуби» январь ойида уни ижарага бериш вариантларини кўриб чиқмоқда. 

Журналист Экрем Конур тарқатган хабарга кўра, 20 ёшли футболчига Лондоннинг «Арсенал» клуби, шунингдек «Манчестер Юнайтед», «Милан», «Рома» ва «Астон Вилла» жамоалари қизиқиш билдирган. Футболчи учун курашда асосий даъвогарлар сифатида «Рома» ва «Астон Вилла» тилга олинмоқда.

Эндрик жорий мавсумда «Реал» таркибида фақат бир марта майдонга тушган. Transfermarkt портали мутахассислари унинг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ