Бешта клуб хорватиялик яримҳимоячига қизиқмоқда
Загребнинг «Динамо» клубига тегишли бўлган 19 ёшли хорватиялик ҳимоячи Ноа Микич Европа трансфер бозорида эътибор марказида турибди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Германиянинг «Байер» (Леверкузен) жамоаси ёш футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда. Шунингдек, Микич ўйинини Англия клублари — «Ньюкасл», «Брентфорд», «Халл Сити» ва «Ипсвич» сингари жамоалар синовдан ўтказиб бормоқда.
Ноа Микичнинг Загреб «Динамо»си билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Мутахассислар унинг трансфер қийматини тахминан 400 минг евро атрофида баҳоламоқда.
Ўтган мавсум Хорватия чемпионати доирасида Микич бешта ўйинда майдонга тушган ва икки бор огоҳлантирувчи сариқ карточка олган.

Фикрлар