Бештадан тўрттаси хато - "Қизилқум" - "Андижон" ўйинидан сўнг меҳмонлар шикоят йўллаган 5 вазият бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 15 июнь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 11-тури доирасида "Қизилқум" - "Андижон" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувдан сўнг меҳмонлар 5 вазият бўйича ҳакамлик устидан шикоят йўллашганди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази шикоят бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

"Қизилқум" - "Андижон". 1-вазият: Мезбонлар фойдасига жарима зарбаси

1-ҳолат бўйича учрашувнинг 2-дақиқасида икки жамоа футболчилари ўртасида тўп учун кураш кечган. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев бу вазиятда “Қизилқум” футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди, деб топган ва “Андижон” дарвозаси томонига жарима зарбаси белгилаган. 

Ушбу вазият эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг бу вазиятда тўп учун ўйин бўлганини, жарима зарбаси нотўғри белгиланганини, ўйин давом эттирилиши кераклиги таъкидланди ҳамда ҳакамнинг қарори нотўғри, деб ҳисобланди.

https://youtu.be/FZyeMeFSCMk?list=PL4tHyf5I--nj2_hkcSrIZSLvBo39D6GAZ

"Қизилқум" - "Андижон". 2-вазият: Меҳмонлар вакилига кўрсатилган қизил карточка

2-ҳолат бўйича учрашувнинг 24-дақиқасида “Андижон”  жамоаси футболчиси “Қизилқум” футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев “Андижон” футболчисига нисбатан қизил карточка кўрсатди. 

Ушбу вазият эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг ҳаракат қизил карточкага тортмаслиги, сариқ карточка кўрсатилиши кераклиги таъкидланди. Ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

https://youtu.be/0llEgHah6Zw?list=PL4tHyf5I--nj2_hkcSrIZSLvBo39D6GAZ

"Қизилқум" - "Андижон". 3-вазият: Карточка кўрсатилмаган жарима зарбаси

3-ҳолат бўйича учрашувнинг 43-дақиқасида “Қизилқум”нинг 17-рақамли футболчиси “Андижон”нинг 8-рақамли футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев бу вазиятда жарима зарбаси белгилайди, лекин карточка кўрсатмайди. 

Ушбу вазият эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг бу ҳолат хавфли вазият бўлгани учун жарима зарбаси белгиланган, ҳакам карточка кўрсатмай тўғри қилган. Реферининг қарори тўғри, деб топилди.

https://youtu.be/vZlPwOmDJIM?list=PL4tHyf5I--nj2_hkcSrIZSLvBo39D6GAZ

"Қизилқум" - "Андижон". 4-вазият: Белгиланмаган жарима зарбаси

4-ҳолат бўйича учрашувнинг 45-дақиқасида “Андижон”нинг 77-рақамли футболчиси рақиб дарвозаси томон бирга-бир чиқиб кетаётган вазиятда “Қизилқум”нинг 22-рақамли ҳимоячиси томонидан қўполлик ишлатилган ҳолатда тўхтатилган. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев ушбу вазиятда ҳеч қандай жарима зарбаси белгиламаган ва ҳимоячига карточка кўрсатмаган. 

Ушбу вазият эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгач, бу вазиятда жарима зарбаси белгиланиши ҳамда сариқ карточка кўрсатилиши керак эди, деган хулосага келинди. Комиссия ҳакамнинг қарорини нотўғри, деб топди.

https://youtu.be/CX2yDm_icEg?list=PL4tHyf5I--nj2_hkcSrIZSLvBo39D6GAZ

"Қизилқум" - "Андижон". 5-вазият: 11 метрлик жарима зарбаси

5-ҳолат бўйича учрашувнинг 83-дақиқасида "Қизилқум"нинг 22-рақамли футболчиси андижонликлар жарима майдонида йиқилиб тушди. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев дастлаб ўйинни давом эттирди, аммо сал ўтиб ВАР ҳаками реферини монитор ёнига чақирди. Сардор Исматуллаев ВАР орқали вазиятни ўргангач эса нуқтага ишора қилди. 

Ушбу вазиятда ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилиши мавжуд эмас ва пенальти учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакам қарори нотўғри, деб ҳисобланди.

https://youtu.be/TCzBxvFNYWY?list=PL4tHyf5I--nj2_hkcSrIZSLvBo39D6GAZ

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Марказ шуни маълум қиладики, ҳар бир ўйиндаги ҳакамлар фаолияти билан боғлиқ барча жараёнлар назоратга олинган. “Қизилқум” - “Андижон” ўйинидаги ҳакамларнинг қарорлари ўрганиб чиқилди ҳамда тегишли жазо чорасини кўриш учун ҳакамлар қўмитасига оширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
18/06/2024 06:01
МЕН НАСАФ МУХЛИСИМАН БИР УЙИНДА 5 ТАДАН 4 ТАСИДА ХАТО КИЛГАН ХАКАМНИ УЗБЕКИТОН БИРИНЧИЛИГИДА ХАКАМЛИК КИЛИШГА ЛОЙИКМИ УНИ МУТЛОКА ХАКАМЛИКДАН ЧЕТЛАТИШ КЕРАК ТАМОМ КЕЙИН ХАЛОЛ УЙИН КОИДАСИГА АМАЛ КИЛИШДА ХАКАМЛАР КАТТИККУЛ БУЛИШИ ШАРТ СУГДИЁНА НАСАФ УЙИНИДА СУГДИЁНА ДАРВОЗАБОНИ ЭРКАКЛАР ФУТБОЛИНИ УЙНАМАДИ.
&
Mansurbek
18/06/2024 01:34
Chorasini bilamiz bir yoki ikkita o‘yinga chetlatadi ammo uch achkochi. Shunaqa chalasavod xakamlarni deb fudbol o‘lyapdi. Pora olganmi yo‘qmi xabarimiz yo‘qku lekin qilgan ishi noto‘g‘ri. Alloh jazosini bersin xakamni. Allohga qo‘udik bu xakamni