Бетакрор Мария Саккари бош совринни кўзламоқда

Хабарингиз бор, Чарльстон шаҳрида аёллар ўртасида "Премьера" туркумига кирувчи "Volvo Car Open" турнирида учинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Унда голландиялик Кики Бертенс ва грециялик Мария Саккари ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда Мария дастлабки сетни тай-брекда ўз фойдасига ҳал этган бўлса, иккинчи сетда 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Саккари мусобақанинг чорак финалига йўл олиб, даниялик Каролин Возняцкига қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!