"Бетис" Мексика терма жамоасининг 18 ёшли футболчиси билан келишувга эришди

Испаниянинг “Бетис” клуби Мексиканинг “Америка” клуби билан ҳужумчи Диего Лайнеснинг трансфери борасида келишувга эришганини эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 18 ёшли Мексика терма жамоаси аъзоси тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг севильяликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолайди. Ушбу трансфер Ла Лига клубига тахминан 14 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!