"Бетис" ва "Севилья" ўз сафини "Реал" футболчиси билан кучайтирмоқчи

"Бетис" ва "Севилья" клублари "Реал" ярим ҳимоячиси Маркос Льорентега қизиқиш билдира бошлашжи. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Ушбу жамоалар 23 ёшли футболчини ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Ўз навбатида “қироллик клуби” ушбу футболчини 10-12 млн еврога баҳоламоқда. Қолаверса, Льорентенинг ўзи ҳам доимий ўйин амалиётига эга бўлиши учун жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Маълумот учун, Льоренте ўтган мавсум “Реал” сафида жами 20та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!