"Бетис"га "Реал" футболчиси керак

Севильянинг "Бетис" клуби "Реал" хавбеки Браим Диасни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, 20 ёшли футболчини шахсан жамоанинг янги устози Мануэль Пеллегрини таркибда кўрмоқчи. Чилилик мутахассис Диас билан "Манчестер Сити"да бирга фаолият олиб борганини таъкидлаш лозим.

Диас жорий мавсум "Реал" сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “қироллик клуби” билан 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!