Бэйл арзон футболчига айланиб қолди
“Реал” раҳбарияти бош мураббий билан чиқиша олмаётган Гарет Бэйлни 20 миллион еврога сотиб юборишга тайёрлигини билдирди.
Мадридликлар қимматбаҳо футболчини арзон нархга сотиб, унинг маошига кетаётган маблағни сақлаб қолмоқчи. Бэйл “Реал”га 2013 йилда 100 миллион еврога яқин маблағ эвазига кўчиб этган эди. У Мадрид клубида энг катта маош оладиган футболчилардан ҳисобланади.
31 ёшли футболчига асосан “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, манчестерликлар трансфер бозоридаги айрим режалари ўхшамасагина, Бэйл вариантини кўриб чиқади. “Тоттенхэм” эса футболчининг маошини кўтара олмайди.
Бэйлнинг ўзи маоши пасайтирилишига қарши ва “Реал”да захирада ўтириб бўлса ҳам, юқори маош олишда давом эттиришга мойил бўлиб турибди.
Фикрлар