Бэйл Бекхэмни ортда қолдирди

CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 27-турида “Реал” ўз майдонида “Хетафе”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Эътиборлиси, шу куни “қироллик клуби” сафида учрашувни асосий таркибда бошлаган уэльслик ҳужумчи Гарет Бэйл Испания чемпионатидаги 117-ўйинини ўтказди. Бу эса британиялик футболчилар орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Бундан олдинги энг яхши натижа ҳам “Реал” футболчисига тегишли. Аниқроғи, 2003 – 2007 йилларда мадридликлар сафида тўп сурган Дэвид Бекхэм Испания чемпионатида 116та баҳсда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл Ла Лигада 2013 йилнинг 14 сентябрида ўз дебютини нишонлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!