Бэйл: Бизга 38 даража иссиқда тайёрланганимиз қўл келди

Бундан бироз олдин Македониянинг Скопе шаҳридаги “Филипп II” стадионида “Реал” хамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасида УEФА Суперкубоги учун бўлиб ўтган учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда “қироллик клуби” 2:1 ҳисобида Жозе Моуриньо бошқарувидаги “қизил иблислар”дан устун келди.

Баҳсдан сўнг, мадридликлар ҳужумчиси Гарет Бейл ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Албатта, ўз коллексиямизга яна бир совринни қўшиб қўйиш ёқимли. Бугун қийин ўйин бўлди. Бироқ биз шунга қарамай, ўйиннинг боришини назорат қила олдик. Бунда бизга Мадридда 38 даражага иссиқда ўтказган машғулотларимиз ҳам ёрдам берди. Биз ўйнашда ва ғалаба қозониш давом этишни истаймиз. Биз хали ҳам совринларга чанқоқмиз”, – деб айтиб ўтди уелслик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!