Бэйл дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл хитойликларнинг диққат марказида бўлиб турибди.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра номи сир тутилаётган Хитой кулиб 29 ёшли уэльслик футболчига йилига 70 млн евро маош таклиф қилмоқда. Айтиш лозимки, агар Бэйл ушбу таклифга рози бўлса ва Хитой клуби билан шартнома имзоласа, у дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Таъкидлаш керакки, хитойликлар Бэйлни эркин агент сифатида, яъни текинга сафга қўшиб олишмоқчи. Аммо, “Реал” бунга кўнмаслиги аниқ. Чунки, Бэйлнинг "Реал" билан 2022 йилга қадар шартномаси бор.

Минбар

Барча блоглар