Бэйл эртага "Тоттенхэм" билан шартнома имзолайди

“Реал” вингери Гарет Бэйл яна “Тоттенхэм”га қайтмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри мухбири Дэвид Орнстейн хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, клублар 31 ёшли уэльслик футболчининг трансфери бўйича тўлиқ келишувга эришган. Гарет эртага “шпорлар” билан шартнома имзолайди.

Бэйл “Тоттенхэм” сафида 2007-2013 йилларда тўп сурган ва шундан сўнг 100 млн евро эвазига “Реал”га кўчиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!