Бэйл Моуриньони уялтириб қўйди

“Реал”дан “Тоттенхэм”га қайтган Гарет Бэйл ўзига берилган имкониятдан фойдалана олмади. Унинг ўйини қадрдон устози Жозе Моуриньога ёқмади. Шу боис, уэльслик ҳужумкор футболчи мавсум якунланиши билан Зинедин Зидан ихтиёрига қайтиб боради.

Ҳафсаласи пир бўлган Моуриньо Бэйлнинг ўрнига “Вулверхэмптон” ярим ҳимоячиси Адам Траорени олишни режалаштирмоқда. Испаниялик футболчи “бўрилар” билан янги шартнома имзолашдан бош тортмоқда ва Европа чемпионлар лигаси учун курашаётган кучлироқ клубга ўтишни истаяпти.  

“Тоттенхэм” раҳбари Даниэль Леви “Вулверхэмптон”га Адам Траоре учун ёзда 50 миллион евро тўлашни ваъда қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)