Бэйл нега

"Реал" вингери Гарет Бэйл тез орада жамоани тарк этадиган кўринади.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра, 31 ёшли уэльслик футболчи жамоанинг умумий гуруҳидан ажралган ҳолда якка тартибда шуғулланмоқда. Унга “Тоттенхэм”дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Агар “шпорлар” уни сотиб олса, “Қироллик клуби” Бэйлнинг ярим маошини тўлаб беришга ҳам рози.

Бэйл ўтган мавсум “Реал” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)