Бэйл қаторасига иккинчи ўйинда ҳам "Реал" қайдномасига киритилмади
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 37-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад"га қарши баҳс учун қайдномага Гарет Бэйлни киритмади.
Эътиборлиси, 29 ёшли уэльслик футболчи шу тариқа кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам қайдномага киритилмади. Боиси, у ўтган тур "Вильярреал"га (3:2) қарши ўйинда ҳам қайдномадан жой олмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Зидан Бэйлни янги мавсум режаларига киритмаслиги ва раҳбариятдан уни трансферга қўйишларини сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, "Реал Сосьедад" - "Реал" баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.
Фикрлар