Бейл:

Кеча бўлиб ўтган УЕФА суперкубоги баҳсидан сўнг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бейл ўйин тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Мен “Реал” билан яна бир совринни қўлга киритганимдан хурсандман. Учрашув жуда қийин ўтди, бироқ биз яхшироқ ҳаракат қилдик ва ўйинни назорат қилдик. Биз ғалаб қозонишдан чарчаганимиз йўқ. Чунки, “Реал” доимо ғалабаларга чанқоқ бўлиб келган, – дейди уэльслик футболчи BT Sport нашрига берган интервьюсида.