Бэйл “Реал”даги рақамини топширди
“Реал”да 2013 йилдан бери 11-рақамни эгаллаб келган Гарет Бэйл янги мавсумда бошқа рақамда тўп тепадиган бўлди.
32 ёшли ҳужумчи бошланаётган мавсумда 18-рақамда ўйнайди.
Ўтган мавсумни Гарет Бэйл ижара асосида “Тоттенхэм”да якунлаган эди. Тажрибали футболчи лондонликлар сафида 9-рақамда ҳаракат қилди.
Англия премьер-лигасида 20 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига бир жуфт голли пас узатди.
Фикрлар