Бэйл: Соврин ютишимизга умид қиламан

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Лондон клубига қайтиши ҳақида фикр билдирди.

"Мени яхши кўришадиган жойга яна келиш жуда ёқимли. Аввалги интервьюларимда Уэльсга келганимда бахт ва муҳаббатни ҳис қилишмни айтган эдим. Айнан шундай ҳолатда, мен энг яхши ўйинимни намойиш эта оламан.

Бу ерга қайтиб, мени ажойиб муҳит кутиб турганлигини тушундим. Менга бу жамоа ёқади ва мен бу ерда вақт ўтказишни яхши кўраман.

Умид қиламанки, биргаликда соврин ютишга эришамиз, агар иккита соврин бўлмаса! Мен шунчаки, ўз ўйинимдан завқланиб, мухлислар юзига табассум улашишни истайман.

Мен рафиқам билан гаплашдим ва биз ҳозир айни вақти эканлигини ҳис қилдик," - деди Бэйл.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!