Бэйл Суарес ва Роналду қайд этган натижани такрорлади

Абу-Дабидаги "Шайх Зайед" стадионида кечган учрашувда "қироллик клуби" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мадридликлар сафида ҳар уччала голга Гарет Бэйл муаллифлик қилди.

Шу тариқа уэльслик форвард мазкур мусобақада хет-трик қайд этган учинчи футболчига айланди. Бунга қадар Луис Суарес ва Криштиану Роналдулар ҳам клублар ўртасидаги ЖЧнинг бир ўйинида 3 та тўп киритишга эришган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)