Бэйл яна "Реал"га қайтмоқчи?!

Мавсумни "Тоттенхэм" сафида ижарада ўтказаётган "Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл яна “Қироллик клуби”га қайтмоқчи.

“Мен футбол ўйнашни хоҳлаганим учун "Тоттенхэм"га ўтдим. Бу асосий сабаб. Европа чемпионати олдидан ритмни ҳис қилишим керак эди. Мавсумни "Тоттенхэм"да ўтказишни режалаштирмоқдаман, “Евро-2020”дан кейин "Реал"га қайтиб, яна бир йил у ерда ўйнайман. Мен қайтиб келмоқчиман. Бу менинг режам”, - деди 31 ёшли уэльслик футболчи.

Бэйл жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!