Бэйлга жароҳати борлигини айтишни таъқиқлашди

"Реал" Мадрид клуби вингери Гарет Бэйлга ўзининг жароҳат олгани ҳақида гапиришни таъқиқлашди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, Бэйл 13 октябрь куни Евро-2020 саралашидан ўрин олган Хорватияга қарши ўйинда жароҳат олган эди. Шу боис у жорий ҳафта ЕЧЛ гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган “Галатасарой”га (1:0) қарши ўйинда майдонга тушмади.

Кеча, 24 октябрь куни Бэйл машғулотларга киришган. Бироқ, ҳозирча у якка тартибда машғулотларда иштирок этмоқда.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.