Бэйлга қайси клуб муносиб? (Эркин Ғайбуллаев блоги)

“Ливерпуль” устидан қозонилган ғалаба мадридликларнинг қаторасига учинчи марта, сўнгги беш йилда эса нақ тўртинчиси бўлганди. Гарет Бэйл эришилган ушбу совринларнинг барчасида иштирок этди. У 201-йилда муҳим голни боши билан киритганди. 2016-йилги ярим финалда ягона муҳим голи билан жамоасини финалга олиб чиқди. Финaлда эса захирадан тушиб икки гол урди ва “Реал”га совринни муносиб ҳимоя қилишда ёрдам берди.

Аммо айни вақтда Бэйл “Реал”да бахтли эмас. Жароҳатлар, мураббийнинг қарорлари, испанча турмуш тарзига мослаша олмаслик каби факторлар унга ҳамон тўғоноқ бўлмоқда. Уэльслик футболчи 2014/15-йилги мавсумдан бери Ла Лигада 2000 дақиқадан кўп ўйин амалиётига эга бўлолмаяпти. Даҳшатли статистика! Киевда кўрсатган қаҳрамонлиги ортидан унинг Испания пойтахтидаги мавқейи ошишига умид қилганди.

“Мен ҳафта сайин кўпроқ ўйнашни истайман. Бу мавсумда бир ёки бир неча сабаб туфайли амалга ошмади. Мен ёзда ўтириб агентим билан келажагим борасида гаплашиб олишим керак.” – деганди Бэйл.

Зинедин Зидан ва Криштиану Роналдулар ўтган ёзда “қаймоқранглилар”ни тарк этиши ортидан кўпчилик Бэйлнинг ниҳоят даври келди дея жар сола бошлади. Унга ишонч билдирмаган мураббий ва юлдуз жамоадошининг борлиги унга биринчи планга чиқишига тўсқинлик қилиб келаётганди.

Бунинг устига Бэйл энг қониқарсиз мавсумини ўтказмоқда. Юлдузлик мақомини эгаллашда эса омадсизликка юз тутди. 7 гол ва атиги 2 голли узатма бундай юксак иқтидорга эга футболчи учун паст натижа ҳисобланади. Унинг жамоадаги омадсизлиги мухлисларнинг ҳам ҳафсаласини пир қилди. Сўнгги “Эл Классико”да қабул қилиб олинган мағлубият пайтида бутун “Сантьяго Бернабеу”га йиғилганлар жўр бўлиб унга қарата ҳуштакбозлик қилишди.

Сўнгги гап-сўзларга қараганда, Бэйл келаётган ёзда “қироллик клуби”ни тарк этади. Аммо қайси клуб уни қучоқ очиб кутиб олиши мумкин?

Орзу: “Тоттенхэм”

Кўпчилик уйга қайтмасликни айтади. Аммо Бэйл мустасно ҳолат бўлса ажабмас. Гарчи у ўз фаолиятини “Саутгемптон”да бошлаган, “Реал”да эса ҳақиқатан дунёни забт этган бўлса-да, айнан “Тоттенхем”да футболчи сифатида шаклланди ва у ердагилар уни ўз ўғлидек кўради. У ерни шахсий шухрат туфайли тарк этганди.

Аммо энди ундай эмас “Тоттенхэм” сўнгги уч мавсумдан бери ЕЧЛда иштирок этиб келмоқда. Уларда идеал мураббий – Маурисио Почеттино бор. Дунё савиясидаги Харри Кейн бор. Премьер Лигадаги энг сара иқтидор вакиллари ҳам тўпланган.

Уларнинг бари бошқа бир элита футболчи, яъни супер юлдузга муҳтож. Совринларни ютиб олишда фойдаси тегадиган бирорта кучли футболчи зарур.

Гарет Бэйлдан ҳам муносиброғи борми? Беш йил ичида тўрт марта нуфузли совринга эга чиққан, битта Қирол Кубоги ва битта Ла Лига бош соврини ютган ! “Болакай” энди қандай қилиб жамоани олға бошлашнинг ҳадисини олган. У буни бир неча марта “қаймоқранглилар” сафида амалга оширди.

Ҳақиқат: “Манчестер Юнайтед”

Бу энг тўғри вариант, шундай эмасми? Кўп тарафлама бу рўёбга чиқадигандек. “Қизил иблислар” Бэйл ўзини кўрсата бошлаганидан бери унинг трансферини амалга оширишга ҳаракат қилади. Аммо ҳеч бунинг уддасидан чиқа олмай келмоқда. “Реал”дан Англияга қайтариш учун бир неча марта уриниб кўрди. Аммо у буни истамади. Энди ҳамми?

“МЮ” учун бу ажойиб трансфер бўлади. Аввало Бэйл ҳақиқий тимсол, маркетингчилар орзуси. Жаҳон даражасидаги супер юлдузларни йиғишга кириша бошлаган клуб унга Погба ёнидан қулай позиция топиб бера олади.

Майдонда Бэйл анча тезкор ва қаттиқ ўйнайди. Сульшернинг ўйин услуби ҳам шуни талаб қилади. Премьер Лигада Бэйлдек жисмоний кучни талаб қилади. Жамоа ўнг қанот вингерига муҳтож. Бэйл эса шу позицияда тенгсиз. Агар у сафда бўлса ҳар бир ўйинда жонини бериб ўйнайди.

Молиявий томондан ҳам муаммо йўқ. “МЮ”да етарлича пул бор. Улар мадридликлар сўраган исталган пулни тўлай олади. Демак, трансфер амалга ошиши эҳтимоли юқори. Биргина муаммо, Антони Марсяль яна ўз рақамини алиштиришга тўғри келади.

Раян Гиггз ўйнаган клубда ўйнаш ва унинг рақамини кийишдек шарафли ишни Бэйл ёзда амалга ошириши мумкин. Албатта уэльслик футболчи иккинчи даврада инқирозни енгиб чиқмаса, у “Сантьяго Бернабеу”ни тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!