Бэйлнинг агенти миш-мишларга ойдинлик киритди
Ads

Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт футболчи "Тоттенхэм"га қайтиш мумкинлиги ҳақидаги хабарларга жавоб берди.

- Мен бемаъни нарсаларга изоҳ беролмайман, - деди Барнетт "talkSPORT"га берган интервьюсида.

"MARCA" нашри "Тоттенхэм" "Реал"га футболчи учун 60 млн евро таклиф қилганлиги хақида хабар берган эди. 2007-2013 йилларда Бэйл "Тоттенхэм"да ўйнаган. Лондонликлар таркибида 203 та ўйин ўтказиб, 56 та гол урган ва 58 та гўлли узатмани амалга оширган. Сўнгги мавсумда, "Реал" учун 42 та бор майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.