Бэйлнинг омади бор экан
Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиб кетганига қарамай, "Реал"нинг уэльслик ҳужумчиси Гарет Бэйл Испания чемпионатида рўйхатдан ўтиши мумкин.
Marca нашри тарқатган хабарга қараганда, бундай рухсат “Брексит”дан олдин шартнома тузган барча британияликлар учун амал қилади. Энди "Реал" легионерлар лимити сабаб Бэйл ва бразилиялик Родриго Гоэс ўртасида танлов қилиши шарт эмас.
Аввалроқ, "Реал" ёзги трансфер ойнасида 31 ёшли Бэйлни сотишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. Уэлслик футболчининг "қироллик клуби" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.
Бэйл ўтган мавсумни “Тоттенхэм” сафида ижарада ўтказган ва АПЛда 20 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ёздириб қўйган эди.
Фикрлар