Безорилар Мессини аяб ўтиришмади

 
 
Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг кайфиятига салбий таъсир қиладиган воқеа юз берди.
 
Маълумотларга қараганда, безорилар Лионель Мессининг Буэнос-Айрес шаҳрида ўрнатилган ҳайкалини иккига бўлиб ташлади. Ҳайкалнинг устки қисми қўпориб олинди. Бу ҳайкал 2018 йилда Аргентинада ташкил этиладиган ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари муносабати билан тахминан олти ой олдин ўрнатилган эди.
 
 
Шу ўринда, Лионель Месси аргентиналик футбол мухлислари томонидан ўз мамлакати терма жамоаси учун "Барселона"да бўлгани каби фидокорона ўйнамаслиги борасида кўп танқидларга учрамоқда. Безорилар айнан мана шунинг учун ҳам Мессининг ҳайкалига ҳужум қилган. Шунингдек, аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона ҳам Лионель Мессини танқид қилган. 
 
Шаҳар маъмурияти ҳайкал қисқа муддат ичида қайта тикланишини айтмоқда.
 
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!