Биатлон маликаси Сюннёве Сулемдалга ҳеч ким ета олмади

Швециянинг Эстерсунд шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг биринчи босқичида спринт пойгалари ўтказилди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларда норвегиялик Тарьей Бё шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, франциялик Мартен Фуркад маррага иккинчи бўлиб келди. Пойгада учинчи ўрин германиялик  Эрик Лессерга насиб қилди.

Хотин-қизлар ўртасида германиялик Денис Херрман биринчи, фанциялик Жюстин Бреза иккинчи, украиналик Юлия Жимв учинчи поғонадан жой эгаллади.

Жаҳон кубогида 97 очко тўплаган норвегиялик Сюннёве Сулемдал умумҳисобда биринчи бўлиб турибди. Эркаклар ўртасида 102 очко тўплаган Мартен Фуркад жадвалда карвон бошилик қилмоқда.

Sports.uz

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар