Бикмаев яна "Локомотив" сафида гол уришни бошлади. "Темирйўлчилар" бу сафар Украина клубини мағлуб этди

CHERY AUTO

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Локомотив" навбатдаги баҳсда майдонга тушди. Унда "темирйўлчилар"га Украинанинг "Черноморец" клуби қаршилик кўрсатди. Ушбу беллашувда вакилларимиз 3:1 ҳисобида зафар қучди. 

Tecno

"Локомотив" сафида голларга Марат Бикмаев, Олег Зотеев ва Маъруф Жумаев муаллифлик қилди. Рақиб томонидан жавоб голи 24-дақиқада Сергей Политило томонидан киритилди. 

Бундан олдинги баҳсда ҳамюртларимиз Косовонинг "Дукажини" жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию