Биласизми, "Андижон" Суперлигада бу борада ягона клуб...

Ўзбекистон миллий чемпионатида биринчи давра учрашувлари якунига етгани боис клублар ёзги қисқа таътилга чиқиб кетдилар. Бундай пайтда мавсумнинг дастлабки ярми хусусида ўзига хос қизиқарли статистик маълумотлар мухлисларни қизиқтиради.

Яхши биласиз, “Андижон” мавсумнинг биринчи ярмида эсда қоларли ўйинларни ўтказди. “Бобур арена”даги фантастик муҳит, “Бургутлар”нинг ўзига хос натижалари шулар жумласидандир.

Жамоа биринчи даврада қуйидагича натижа кўрсатди: 13 ўйин, 4 ғалаба, 7 дуранг ва 2 мағлубият. Тўплар нисбати 22:16, очколари 19 та ва мусобақа жадвалида 5-ўринда турибди. Маълумот учун, “Андижон” мавсумнинг биринчи қисмида энг кўп гол уриш бўйича иккинчи ўринда. Шунингдек, энг кўп дурангли жамоа учта ва улардан бири ҳам “Андижон” – 7 та.

Бу жамоанинг Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши кўрсаткичими?

“Андижон” клуби Ўзбекистон чемпионати тарихида шу кунгача биринчи даврани қандай натижа билан якунлагани борасидаги статистик маълумотларни ҳозирладик. Бу таққослаш учун ҳам айни муддао.

“Андижон” клубининг Ўзбекистон чемпионати тарихидаги биринчи даврадан кейинги натижалари:

2024

5. Андижон     13    4    7    2    22-16    19

2023

6. Андижон     13    6   1    6    15-13     19

2021

13. Андижон   13   2   2    9    10-22    8

2020

14. Андижон   13    0   6   7      8-18      6

2019

13. Андижон   13   1  6   6     10-19      9

2016

14. Андижон   15   3    0  12   13-30     9

2015

14. Андижон  15   3    2   10   12-29    11

2014

14. Андижон   13  1   1    11   8-24       4

2012

13. Андижон   13   3  2     8    13-21     11

2011

8. Андижон   13   5   2     6    18-17     17

2010

9. Андижон  13    4   2     7    11-16     14

2009

14. Андижон 15   2   5    8   16-26      11

2008

7. Андижон 15    6    3    6   14-13       21

2007

7. Андижон 15   7    2     6   23-19      23

2006

6. Андижон 15   6    3     8   25-24     21

2004

12. Андижон 13  3    1  9   13-29     10

2003

10. Андижон 15   3  5   7     14-17   14

2002

13. Андижон 15   4  3    8    17-27   15

2001

12. Андижон 16   6  1    9    31-31  19

2000

9. Андижон  19   7   7   5   33-24    28

1999

14. Андижон 15  4  1    10  23-29   13

1998

11. Андижон 15   5   3   7   24-26    18

1997

13. Андижон 17   5   2   10  25-37   17

1996

9. Наврўз     15    5   4   6  24-30   19

1995

6. Наврўз    15    6   3    6  19-19     21

1994

11. Наврўз   15   5    3   7    14-25   13

1993

5. Наврўз    15    6   5    4     27-20  17

1992

7. Наврўз   15    6    6    3     19-16  18

Кўриб турганингиздек, кўрсаткичлар турлича. Эътиборлиси, ўтган йили ҳам жамоа биринчи даврадан кейин 19 очко жамғарган, фақат фарқи шундаки, 5 эмас, 6-ўринда якунлаган. Биласиз, ҳозирда чемпионатимизда 14 та жамоа иштирок этяпти. Олдинлари эса бу рақам турлича кўринишда бўлган. 1993 йили “Андижон” (ўша пайтдаги номи “Наврўз”) биринчи даврадан кейин 5-ўринни банд қилган. Орадан 31 йил ўтгач, “Бургутлар” мавсумнинг биринчи ярмини яна 5-поғонада тугатди. Бундан ташқари, қайсидир мавсумларнинг биринчи даврасидан сўнг жамоанинг тўплаган очкоси ҳозиргисидан кўп бўлган бўлиши мумкин. Лекин унда иштирокчилар сони ҳам 14 тадан бисёр эди ва эгаллаган ўрни 5-ўриндан пастроқ бўлган.

Яна бир гап: “Андижон” жорий мавсумнинг биринчи ярмида Суперлига клубларининг ҳеч бири уддалай олмаган ишни амалга ошира олди ва бу борада “Бургутлар” ягона бўлдилар. Яъни, меҳмондаги учрашувларда умуман ютқазгани йўқ.

“Андижон”нинг биринчи даврада сафарда қайд этган натижалари:

1-тур. ОКМК – “Андижон” – 0:0

3-тур. “Сурхон” – “Андижон” – 2:3

5-тур. “Локомотив” – “Андижон” – 1:2

7-тур. “Нефтчи” – “Андижон” – 2:2

9-тур. “Олимпик” – “Андижон” – 0:0

11-тур. “Қизилқум” – “Андижон” – 3:3

12-тур. “Динамо” – “Андижон” – 1:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!