Биласизми,

“Барселона”нинг собиқ директори Хавьер Бордас 2014 йилда бельгиялик посбон Тибо Куртуани жамоага олиб келишга уринганини айтди.

“Мен Куртуани сотиб олишни хоҳлаганман, аммо кейинчалик ҳаммаси матбуотда пайдо бўлгани яхши бўлмади. Унинг сурати Каталония газеталарида чоп этила бошлагач, бу ҳақда мендан сўрашни бошлашди. Мен “йўқ” деб жавоб бердим.

Одамлар нима учун уни сотиб олишимизни хоҳлашмаганини тушунмайман. У мен учун энг яхши дарвозабон бўлиб туюлган. Биз якунда Тер Штегенни сотиб олдик. Субисаррета ҳақ бўлиб чиқди. Шундан сўнг, мен Куртуа билан гаплашдим ва бу мавзуга чек қўйдим”, - деди Бордас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар