Биласизми, "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" баҳсида ҳали бундай натижа кузатилмаган!

Coca Cola Суперлигаси 4-тур доирасидан ўрин олган  “Қўқон-1912” - “Бунёдкор”  учрашуви эртага Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур беллашув олдидан “Қўқон-1912” матбуот хизмати ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига доир статистик маълумотлар билан ўртоқлашди.

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 12 марта тўқнаш келган.

Ўзаро учрашувларнинг 4 тасида қўқонликлар ғалаба қозонган. “Бунёдкор” ўйинларнинг 8 тасида зафар қучган. Эътиборлиси, мазкур жамоалар ўртасидаги баҳсларда дуранг қайд этилмаган.

Тўплар нисбати – 23-13, “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “қалдирғочлар” 24 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912”нинг очкоси 12 тани ташкил этади.

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

27.09.2020. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 2:1

13.06.2020. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 2:1

15.09.2019. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 3:0

12.05.2019. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 2:1

02.08.2018. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 1:3

30.04.2018. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 1:0

09.11.2017. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 2:5

16.06.2017. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 2:1

24.09.2016. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 3:0

09.05.2016 . Қўқон-1912 – Бунёдкор – 0:2

19.11.2015. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 5:0

01.07.2015. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 0:1

Факт: Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувларда ҳали дуранг натижа қайд этилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Marufjon
01/04/2021 10:52
Эртанги ўйинда Қўқон 1912 жамоасига омад тилайман ва ғалаба қозонишига ишонаман.