Биласизми? АГМК "Насаф" майдонида фақат бир марта ғалаба қозонган

Суперлиганинг 31-турида “Насаф” Олмалиқнинг “АГМК” жамоасини қабул қилади. Учрашув 25 ноябрь якшанба куни “Марказий” стадионида соат 15:00да бошланади.

Ушбу 31-турда яна “Қизилқум” – “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” жамоалари ўзаро куч синашади. Бу учрашувлар 24 ноябрь шанба куни бўлиб ўтади.

Ўзаро учрашувларга оид фактлар

“Насаф” ва “АГМК” жамоалари шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 23 марта куч синашган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 12тасида “Насаф” зафар қучган, 3 учрашувда олмалиқлик футболчилар ғалабага эришишган, яна 8 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 34:19. Устунлик “Насаф” томонида. Шу йили Олмалиқда бўлган ўзаро, сўнгги учрашувда “аждарлар” 2:0 ҳисобида ғалабага эришган эди.

Қаршидаги ўзаро учрашувлар тарихидан

Қаршида бўлиб ўтган 11та ўйиндан 8тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 2 учрашувда бир хил 2:2 дуранг ҳисоби қайд этилган. Фақат бир учрашувда, шу йили 28 июлда Қаршидаги ўзаро учрашувда “АГМК” 2:0 ҳисобидаги тарихий ғалабага эришган. Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда мазкур жамоалар ўртасида энг йирик 4:0 ҳисоби, 2010 йили қайд этилган. Бу учрашувда Илҳом Шомуродов хет-трик муаллифи бўлган. Кенжа Тўраев эса битта гол киритган.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувлар

28.07.2018. “Насаф” – “АГМК” 0:2

08.09.2017. “Насаф” – “Олмалиқ” 1:0

08.08.2016. “Насаф” - “Олмалиқ” 2:1

08.08.2015. “Насаф” - “Олмалиқ” 2:0

07.11.2014. “Насаф” - “Олмалиқ” 2:2

02.03.2013. “Насаф” - “Олмалиқ” 2:2

01.07.2012. “Насаф” – “Олмалиқ” 4:2

20.03.2011. “Насаф” – “Олмалиқ” 2:1

26.08.2010. “Насаф” – “Олмалиқ” 4:0

07.08.2009. “Насаф” – “Олмалиқ” 2:1

10.05.2008. “Насаф” – “ОТМК” 1:0

Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 33та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида 22-11.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

Бўлажак тургача “Насаф” 30 очко жамғариб, қуйи олтиликда биринчи ўринни эгаллаб турибди. “АГМК” жамоаси эса 23 жамғариб, тўртинчи поғонада бормоқда.

Жамоалар тўпурарлари

Айни пайтда тўпурарлар бўйича "Насаф"да Бобир Абдухолиқов карвонбошилик қилмоқда. У ҳозиргача 12та гол киритган. “АГМК” жамоасининг тўпурари сербиялик ярим ҳимоячиси Йован Жокич ҳисобланади. Унинг ҳисобида 9та гол бор, уларнинг 7тасини пенальтидан киритган.

Мазкур жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги учрашув, 24 ноябр шанба куни бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!