Биласизми? "Барселона" биринчи марта МЮ майдонида ғалаба қозонди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор кеча "Барселона" Чемпионлар лигаси 1/4 финал дастлабки баҳсида сафарда "Манчестер Юнайтед"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, бу каталонияликларнинг "Олд Траффорд"даги илк ғалабаси бўлди. Боиси, шу кунгача улар МЮни сафарда мағлуб эта олишмаган эди.

Маълумот учун, “Барселона” шу пайтгача “Манчестер Юнайтед” билан “Олд Траффорд”да 5 марта тўқнаш келган ва шуларнинг 3тасида мағлуб бўлган, 2тасида эса дуранг қайд этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!