Биласизми? Бэйл илк марта бир мавсумда 4та дубль қайд этди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл кеча Ла Лиганинг 37-турида "Сельта" (6:0) дарвозасини икки бор аниқ нишонга ола билди ва жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қозонишига муносиб ҳисса қўшди.

Эътиборлиси, бу билан 28 ёшли уэльслик футболчи жорий мавсум чемпионатдаги ўзининг 4-дублини нишонлади. Бу эса унинг “Реал”га (2013) кўчиб ўтганидан буён энг яхши натижаси ҳисобланади.

У жорий мавсум бундан аввал "Лас-Пальмас" (3:0), "Депортиво" (7:1) ва "Сельта" (2:2) жамоаларига қарши ўйинларда ҳам ўз номига иккитадан гол ёздириб қўйишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!