Биласизми? Бугун
Ads

Бугун, 18 февраль куни мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан бири, Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони ва 3 карра кубоги соҳиби ҳисобланган Тошкентнинг "Локомотив" клуби ташкил этилганига 16 йил тўлди.

Йилдан-йилга ўз натижалари яхшилаб бораётган "темирйўлчилар"ни SPORTS.uz сайти ижодий жамоаси ушбу муҳим сана билан табриклайди ва жамоага келажакда халқаро майдонларда ҳам муваффақиятларга эришишини тилаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" клуби эртага Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Эронда "Зоб Аҳан" меҳмони бўлади. Учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.