Биласизми? "Лион" ўз вақтида Жезусни 1 миллионга ҳам олишни истамаган

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Габриэль Жезуснинг Европадаги фаолияти Франция чемпионатида бошланиши ҳам мумкин эди.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра Бразилия терма жамоаси аъзосига ўз вақтида “Лион” клуби жиддий қизиққан. Бироқ, ўшанда улар уни бир миллион еврога сотиб олишни ҳам исташмаган.

Эслатиб ўтамиз, Жезус “шаҳарликлар” таркибига ўтган мавсум қишки трансферлар даврида “Палмейрас” клубидан 32 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!