Биласизми? "Ливерпуль" ЕЧЛда бор йўғи 2-марта йирик ҳисобда ютқазди
Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки баҳсида “Барселона” ўз майдонида “Ливерпул”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, мерсисайдликлар шу тариқа ўз тарихларида иккинчи марта ЕЧЛда йирик ҳисобда мағлуб бўлишди.
Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра бунгача “Ливерпуль” фақатгина 2014 йил мусобақанинг гуруҳ босқичида “Реал”га худди шу ҳисобда ютқазган эди. Айнан “қироллик клуби”дан учралган 3:0 ҳисобидаги мағлубият АПЛ гранди учун Чемпионлар лигасидаги ягона йирик ҳисобдаги мағлубият бўлиб келаётган эди.

Фикрлар