Биласизми? "Локомотив" беш ўйиндан бери ўз майдонида "Олмалиқ"ни фақат мағлуб этмоқда

 

31 март куни ТТЗдаги "Локомотив" стадионида "Локомотив" - "Олмалиқ" учрашуви бўлиб ўтади. Олий лига 4-тур ўйини 18:00да старт олади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

"Локомотив" майдонида бўлиб ўтган охирги бешта баҳсни ёдга оладиган бўлсак, бунда "темирйўлчилар" фақат ғалаба қозонишган. Хусусан охирги икки йилда "Локо" "Олмалиқ" дарвозасига тўрттадан саккизта гол урган.

Умуман олганда, ўтган беш йилдан бери "Локомотив" мазкур рақибини ўз майдонида фақат мағлуб этган. Тўплар нисбати 16-3. "Олмалиқ" охирги беш ўйинда фақат учта тўп кирита олган. "Локо" эса жами 16 марта гол уришга эришган.  

2016 й. "Локомотив" - "Олмалиқ" 4:0

2015 й. "Локомотив" - "Олмалиқ" 4:1

2014 й. "Локомотив" - "Олмалиқ" 3:0

2013 й. "Локомотив" - "Олмалиқ" 1:0

2012 й. "Локомотив" - "Олмалиқ" 4:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!