Биласизми? Лопетеги Испания терма жамоаси бошқарувида 19та ўйин ўтказди ва бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади

Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги ҳозирча ушбу лавозимга лойиқлигини кўрсатишда давом этмоқда.

Евро-2016дан сўнг Висенте Дель Боскедан ушбу постни қабул қилиб олган 51 ёшли мутахассис шу кунгача терма жамоа бош мураббийи сифатида 19та учрашув ўтказди. Эътиборлиси, Лопетеги жамоаси ушбу ўйинларнинг 13тасида ғалаба қозонган бўлса, яна 6тасида дуранг қайд этди ва бирор марта ҳам мағлуб бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси ЖЧ-2018нинг гуруҳ босқичида Португалия, Эрон ва Марокаш терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!