Биласизми? МЮ сўнгги 9 та ўйиндан 7 тасида мағлуб бўлди
Хабарингиз бор кеча "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 31-тур қолдирилган учрашувида ҳамшаҳари "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Эътиборлиси, Уле Гуннар Сульшер бошчилигидаги “қизил иблислар” сўнгги 9та ўйинда 7тасида мағлуб бўлишди. Тўплар нисбати эса 6:18.
“Манчестер Юнайтед” айни дамда АПЛда Чемпионлар лигаси йўлланмасини берувчи 4-ўринда бораётган “Челси”дан 3 очкога ортда бормоқда ва 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар