Биласизми? "Пахтакор" бирор марта "Ал Ҳилол"ни мағлуб этмаган

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

14 сентябрь куни "Пахтакор" Доҳада Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси билан майдонга тушади.

Саудия Арабистони жамоаларига қарши "шерлар" Осиё клублар мусобақаларида 25 баҳсда майдонга тушган. Уларда 4 ғалаба, 5 дуранг ва 16 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 19 бор ишғол қилиниб, 50 марта тўп ўтказиб юборилган. Жами 6 рақибга қарши тўқнашувлар кузатилган. "Пахтакор" ўзбек клублари орасида Саудия Арабистонида зафар қучган ягона жамоа саналади.

Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этилган натижалар билан танишинг:

Ал Аҳли - 2:1, 0:3, 1:0, 1:2

Ал Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2

Ал Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2

Ал Наср - 2:2, 0:4

Ал Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 1:4

Ал Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!