Биласизми?
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Марко Асенсио ўтган ёз "Ливерпул"га кўчиб ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра мерсисайдликлар 22 ёшли испаниялик футболчи учун “қироллик клуби”га нақд 180 млн евро таклиф қилишган. Бироқ, якунда Криштиану Роналдудан айрилиб қолган “Реал” Асенсиони сотмасликка қарор қилган ва “Ливерпул”нинг ушбу таклифига рад жавобини берган.

Маълумот учун, Асенсио жорий мавсум “Реал” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида мадридликлар сафида жами 60та ўйинда майдонга тушиб рақиблари дарвозасига 10та гол уришга эришган.