Биласизми? "Рома" ўтган ёз Салоҳни "Барселона"га 40 миллионга сотмоқчи бўлган, аммо...

Римнинг "Рома" клуби ўтган ёз "Барселона"га Муҳаммад Салоҳнинг хизматларини таклиф қилгани маълум бўлди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра “бўрилар” мисрлик футбол юлдузи учун “кўк-анор ранглилар”дан бор йўғи 40 миллион евро сўрашган. Аммо, “Барса” раҳбарияти ушбу таклифни рад этиб, унинг ўрнига 120 миллион еврога “Боруссия” Дортмунддан Усмон Дембелени харид қилди.

Якунда эса Салаҳ “Ливерпул”га кўчиб ўтди ва дебют мавсумнинг ўзида супер юлдузга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!