Биласизми? Роналду
Ads

2009-2018 йиллар давомида "Реал"да тўп сурган Криштиану Роналду ушбу давр мобайнида "Барселона" форварди Лионель Месси билан ажойиб рақобатни юзага келтиргани барчага маълум.

OptaJose нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли португалиялик футболчи ушбу вақт ичида “қироллик клуби” сафида жами 450та гол урган, шуларнинг 79таси эса пенальтидан киритган. Унинг ашаддий рақобатчиси Лионель Месси эса ушбу даврда жами 472марта рақиблари дарвозасини аниқ нишонга олган. Аргентиналик футболчи шуларнинг 56тасини 11 метрлик жарима зарбасидан киритган.

Шундан кўриниб турибдики, Месси ўтган 9 йил давомида Роналдудан нақд 22та гол кўпроқ киритишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану жорий ёз 117 миллион евро эвазига Туриннинг “Ювентус” клуби сафига кўчиб ўтди.