Биласизми? Серазиддинов
Ads

Маълум қилинганидек, баҳсни Виктор Серазиддинов бошқаради. Унга қанотларда Андрей Цапенко, Санжар Шоюсупов ёрдам беради.

Ўтган икки мавсум давомида ҳали ҳеч кимга қизил карточка бермаган Виктор Серазетдинов шу кунга қадар "Локомотив"нинг 6 учрашувини бошқарган. Ушбу ўйинларда "Локо" 2 марта ғалаба қозонган бўлса, 3 ўйинда дуранг қайд этган. Фақатгина бир марта жамоа мағлуб бўлган. Тўплар нисбати "темирйўлчилар" фойдасига - 9:6. Серазиддинов "Локомотив" иштирокидаги баҳсларда 35 марта сариқ карточка кўрсатган. Ҳозирча у чўнтагидан қизил карточка чиқармаган. Серазиддинов "Локомотив"нинг Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинларини бошқармаган.

Виктор Серазиддиновнинг "Локомотив" иштирокидаги ўйинлари:

Суперлига. 29/04/18 "Локомотив" - "Пахтакор" 0:0 (4 огоҳлантириш)
Олий лига. 25/11/17 "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:2 (6 огоҳлантириш)
Олий лига. 29/09/17 "Обод" - "Локомотив" 1:3 (4 огоҳлантириш)
Олий лига. 10/04/16 "Сўғдиёна" - "Локомотив" 1:1 (8 огоҳлантириш)
Олий лига. 14/05/15 АГМК - "Локомотив" 2:2 (11 огоҳлантириш)
Олий лига. 16/10/10 "Бунёдкор" - "Локомотив" 1:0 (2 огоҳлантириш)