Биласизми?
Ads

Хабарингиз бор Харри Магуайр жорий ёзги трансферлар даврида “Лестер”дан “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтди. Айтиш керакки, унга "Манчестер Сити" ҳам харидор бўлган эди.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 26 ёшли англиялик футболчига йилига 16 млн евро маош таклиф қилишган. Бироқ, у якунда 10,8 млн евро маош таклиф қилган “қизил иблислар” сафига ўтишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Магуайр учун “Лестер”га 87 млн евро тўлади ва шу тариқа уни дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айлантирди.