Биласизми? "Тоттенхэм" рақибларига автогол урдириш борасида АПЛда яққол етакчига айланиб олди

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор кеча “Тоттенхэм” премьер-лиганинг 25-тури доирасида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, шу куни “шпорлар”нинг иккинчи голига МЮ ҳимоячиси Фил Жонс “муаллифлик” қилди. Бу эса “Тоттенхэм”нинг жорий мавсумдаги рақиблари томонидан уриб берилган учинчи гол бўлди. Бу кўрсатгич борасида Моурисо Почеттино шогирдлари ҳозирча АПЛда етакчилик қилишмоқда.

Маълумот учун, “Тоттенхэм” кечаги ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 48тага етказиб олди ва турнир жадвалида 5-ўринни сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!